Бир балоси бўлмаса... Тўқаев Қозоғистонда халқаро суриштирув ўтказилишига қарши чиқди
Олам
−
31 Январь 2022
12130Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев январь ойи бошидаги тартибсизликлар бўйича халқаро тергов ўтказишни рад этади. Тўқаев 220 кишининг ўлимига сабаб бўлган тартибсизликлардан кейин берган илк интервьюсида Қозоғистондаги ҳодисалар теракт эканини айтди.
“Қозоғистонда халқаро тергов ўтказишга ҳожат йўқ деб ўйлайман. Бизнинг ҳалол ва қобилиятли одамларимиз бор”, деган Тўқаев.
Тўқаев интервьюда Европарламентнинг 20январдаги резолюциясини “нохолис ва муддатидан олдин” деб атади.
Қозоғистон расмийлари январдаги воқеалар террорчилар ва бузғунчилар орқали уюштирилганини айтмоқда. Шахсан Тўқаев Олма-ота аэропорти террорчиларнинг мамлакатга кириши учун эгалланганини айтди.
Жорий йилнинг 20 январь куни Европа парламенти депутатлари ялпи мажлисда Қозоғистондаги сўнгги тартибсизликлар сабаб мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият бўйича резолюцияни қабул қилди. Кўпчилик томонидан маъқулланган резолюцияда Қозоғистондаги тартибсизликлар бўйича халқаро суриштирув ўтказиш ва Европа Иттифоқи режими остида инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузган қозоқ амалдорлаига санкция жорий қилишга чақирилган.
LiveБарчаси
26 Ноябрь