Тўқаев тўполонлар вақтида террорчилар нега Олма-ота аэропортини эгаллаганини айтди

Олам

image

Январь ойидаги тартибсизликлар пайтида террорчилар Олма-ота аэропортини кейинроқ шаҳарга бошқа жангарилар тўсиқсиз кириб келиши ва ҳужумларни ўз зиммасига олишини таъминлаш учун эгаллаб олган. Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “Хабар 24” телеканалига берган интервьюсида шундай фикр билдирган.

“Жангарилар Олма-ота аэропортини эгаллаганига эътибор қаратгандирсиз. Ҳозир тергов шуни кўрсатадики, аэропорт Марказий Осиёнинг бир шаҳридан келган фуқароларнинг ўтишини таъминлаш мақсадида қўлга олинган. Булар ўқитилган жангарилар, қўмондонлар эди, улар, табиийки, муҳожирлар ниқоби остида учиб келишди. Уларни чегара постларидан ўтказиб, шаҳарга олиб киришди ва (улар – таҳр.) операцияга бошчилик қила бошладилар”, деган Тўқаев.

Қозоғистонда жорий йилнинг илк кунларида оммавий норозилик намойишлари бошланди — мамлакат ғарбидаги Жанаозен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баробар ошишига қарши чиқди. Кейинчалик норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга, жумладан, эски пойтахт ва Республиканинг энг йирик шаҳри Олма-отага ҳам тарқалди: у ерда талончилик бошланди, жангарилар давлат муассасаларига ҳужум қилишди, қурол-яроғларни олиб кетишди. Бунга жавобан расмийлар 19 январга қадар бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди ва аксилтеррор операциясини бошлади. БМТ маълумотларига кўра, Қозоғистондаги намойишлар чоғида 1000 га яқин одам жароҳатланган. Мамлакат Бош прокуратураси маълумотларига кўра, тартибсизликлар натижасида 4578 киши жароҳатланган, 225 киши ҳалок бўлган, улардан 19 нафари хавфсизлик хизмати ходимлари.  

5 январь куни эрталаб Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳукуматни истеъфога чиқарди ва Хавфсизлик кенгашига ўзини раҳбар этиб тайинлади. Ўз раҳбарлигидаги Хавфсизлик кенгашининг биринчи йиғилишида Тўқаев Қозоғистондаги вазиятни давлат яхлитлигига путур етказувчи деб баҳолади ва “террорчилик таҳдидини енгишда” КХШТдан ёрдам сўраганини айтди. КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши мамлакатдаги вазиятни нормаллаштириш учун Қозоғистонга коллектив тинчликпарвар кучларни юборишга қарор қилди.  

7 январь куни Тўқаев террорчилар, жумладан, хориждан келганлар ҳам қаршилик кўрсатишда давом этаётганини айтиб, қуролини ташламаганларни йўқ қилишга ваъда берди. Бундан ташқари, Президент фуқароларнинг тинч шаклда билдирилган барча талаблари тингланганини таъкидлади. 13 январь куни КХШТ миссияси муваффақиятли якунлангани эълон қилинди. 19 январь куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Республикада хорижлик ҳарбий хизматчилар қолмаганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made