Бир ҳафтада неча марта фаст-фуд ейиш мумкин?
Саломатлик
−
30 Январь 2021
6035Спорт диетологи, нутрициолог Ирина Писарева фаст-фудни қандай вақт оралиғида истеъмол қилиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
"Агар сиз бир кунда 80 фоиз тўғри овқатлансангиз, масалан, донли бўтқалар, оқсил, сабзавот, мевалар истеъмол қилсангиз, у ҳолда 10-15 фоиз нотўғри овқатланишингиз мумкин бўлади", деган шифокор.
Мутахассиснинг фикрига кўра, бир ҳафта давомида тўғри парҳезга риоя қилиб, ҳафтада бир ёки икки порция фаст-фуд истеъмол қилиш мумкин.
Писареванинг таъкидлашича, картошка фри фаст-фуд маҳсулотлари ичида энг зарарли ҳисобланади. Чунки уларни қовуриш жараёнида транс-ёғлар ҳосил бўлади.
Бундай турдаги фаст-фуд, айниқса, юрагида муаммоси бўлган одамлар учун хавфлидир.
Бундан ташқари, мутахассис мунтазам равишда транс-ёғлар истеъмол қилиш саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкинлигини қайд этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь