Билл Гейтс рафиқаси билан расман ажрашди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда Френч Гейтс ажрашиш жараёнини расман якунлади. Бу ҳақда CNN Business хабар берган.

Телеканал маълумотларига кўра, кеча, 2 август куни уларнинг ажрашиш тўғрисидаги қарори суд томонидан тасдиқланган. Суд ҳужжатларига кўра, собиқ эр-хотин бир-бирига алимент тўламайди. Ажралишнинг молиявий томони ҳақида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.

Ҳужжатлар, шунингдек, Мелинда Френч Гейтс исм ва фамилиясини ўзгартирмоқчи эмаслигини кўрсатган.

Билл ва Мелинда Гейтс жорий йилнинг май ойи бошида ажрашишлари ҳақида эълон қилди. Улар 27 йил биргаликда ҳаёт кечирган. Уларнинг қўшма баёнотида айтилишича, ажрашиш қароридан олдин “муносабатлар ҳақида узоқ ўйлаш ва жиддий ишлаш” керак бўлган. Собиқ эр-хотин ўзлари асос солган Билл ва Мелинда Гейтс жамғармасида биргаликда ишлашда давом этишларини таъкидлаган.

Улар 1987 йилда, Мелинда Microsoft’да менежер сифатида ишлай бошлаганида учрашган. Билл ва Мелинда 1994 йилда Гавайида турмуш қурган. Уларнинг учта фарзанди бор: Женнифер Катарин Гейтс, Рори Жон Гейтс ва Фиби Адель Гейтс.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг