Билл Гейтс кейинги пандемиянинг олдини олиш ҳақида китоб ёзди
Олам
−
09 Февраль 2022
3377Microsoft асосчиси миллиардер Билл Гейтс “Кейинги пандемиянинг олдини қандай олиш мумкин?” номли китоб ёзди. Китоб 2022 йилнинг май ойида нашр этилади. Бу ҳақда Гейтс ўз блогида маълум қилган.
“Китобда мен нафақат бўлажак пандемияни тўхтатиш, балки бутун дунё бўйлаб барча одамлар учун соғлиқни сақлашни яхшилашга қўйишимиз мумкин бўлган аниқ қадамларни баён қилдим. Мен ушбу пандемиядан хулоса олишимиз мумкин бўлган сабоқларни баён қиламан”, деб ёзган Гейтс ўз блогида.
Миллиардер, шунингдек, соғлиқни сақлаш раҳбарлари, жумладан АҚШнинг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси Энтони Фаучи ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус билан “мунтазам суҳбатлари” ҳақида гапиришга ваъда берган.
Миллиардер Билл Гейтс мунтазам равишда коронавирус пандемияси ривожланишининг мумкин бўлган сценарийлари ҳақида ўз фикрини ўртоқлашмоқда. Бундан аввал Гейтс мамлакатларда “omicron” штамми тўлқинидан сўнг коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайишини, коронавирусга мавсумий грипп каби муносабатда бўлинишини айтган эди.
Маълумотларга кўра, Билл ва Мелинда Гейтс фонди ва Буюк Британиядаги Wellcome Trust фонди Эпидемияга тайёргарлик инновацион коалициясига 300 миллион доллар ажратган, бу паст ва ўрта даромадли мамлакатларга вакциналарни етказиб бериш бўйича Covax дастурини шакллантиришга ёрдам берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь