Билл Гейтс дунёга коронавирус пандемиясиданда хавфли балони эслатиб қўйди
Олам
−
07 Август 2020
25610Microsoft компаниясининг асосчиси ва собиқ раҳбари Билл Гейтснинг фикрича, бугунги кунда дунё эътиборини ўзига қаратган коронавирус пандемиясидан бошқа ва унданда жиддий бир муаммо ҳам бор.
“Турли вируслар билан касалланиш бошқа бир муаммо – иқлим ўзгариши билан шуғулланмагунча давом этаверади”, дейди Гейтс.
У иқлим ўзгариши натижасида юз бераётган табиий инқирозлардан жабрланганлар COVID-19 дан касалланганлардан анча ортиб кетиши мумкин, деб ҳисоблаяпти.
“Агар иқлим ўзгариши инсониятга қандай таъсир ўтказишини билмоқчи бўлсангиз, COVID-19 билан боғлиқ вазиятни 10 карра ошириб, тасаввур қилинг”, деган у.
Миллиардер ечим ҳам таклиф қиляпти. Унга кўра, ҳукуматлар ва олимлар энг аввало атмоферага чиқаётган углекислород газини камайтириш керак. Америка атмосферага углекислород газини чиқариш бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринда туради. Ҳар йили атмосферага 5,5 млн тонна углекислород гази чиқади.
У коронавирусни аниқлаш ва даволаш бўйича турли тестлар билан бир қаторда иқлим ўзгариши билан қайси воситалар орқали курашиш мумкинлиги ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг янги усуллари устида бош қотириш кераклигига ишоняпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь