Беёнсенинг фильми рекорд ўрнатди
Олам
−
06 Декабрь 2023 6806 1 дақиқа
Декабрь ойида Америка кинотеатрларининг кассалари "бўшаб қолгани"га қарамай, хонанда Беёнсенинг “Уйғониш даври: Беёнсе фильми” гастроль сафаридаги концертлари тасвирланган фильм учун чипталар рекорд даражада сотилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
AMC Theaters компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, унинг фильми намойиши учун чипталар умумий ҳисобда 21 миллион долларга сотилган. Шу сабабли у Шимолий Америкада бу борада биринчи ўринни эгаллади. Инфляцияни ҳисобга олмаганда, бу сўнгги 20 йил ичидаги концертлар фильмига алоқадор энг юқори даромад кўрсаткичидир.
Беёнсенинг ушбу фильми АҚШ ва Канададаги 2 минг 539 театрда, шунингдек, дунё бўйлаб 2 минг 621 та театрда дебют қилинди. Фильм халқаро намойишларнинг ўзидан 6,4 миллион доллар фойда кўрган.
Маълумот учун, Беёнсенинг “Уйғониш” гастроли жорий йилнинг май ойида Швециянинг Стокгольм шаҳрида бошланган ва кузда Канзас-Ситида (Миссури штати) якунланган. У ушбу тур доирасида 39 шаҳарда 56 концерт қўйди ва 500 миллион доллардан кўпроқ даромад олди. Ушбу шоу-дастурлари бутун дунё бўйлаб 2,7 миллиондан ортиқ томошабинларни ўзига жалб қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тейлор Свифт ва Беёнсенинг гастроллари Америка шаҳарларига катта фойда келтираётгани айтилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025