“Бетис” мураббийи билан шартномани узайтирди

Спорт

image

Испаниянинг “Бетис”  жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини билан шартномани узайтирганини эълон қилди. Клуб ва мураббий шартномани яна бир мавсумга, 2027 йилги мавсум якунига қадар узайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 72 ёшли Пеллегрини билан тузилган янги келишув клубга узоқ муддатли режа асосида ишлаш ва жамоани барқарор равишда ривожлантириш имконини беради.

Мануэль Пеллегрини 2020 йилда “Бетис” бош мураббийлигига тайинланган ва биринчи кундан бошлаб жамоага сезиларли ўзгариш олиб келган. Унинг қўл остида клуб 2021-2022 йилги мавсумда Испания кубогини қўлга киритган. Бу клубнинг сўнгги 17 йилдаги илк йирик соврини ҳисобланади. 2024-2025 йилги мавсумда эса жамоа Конференциялар лигаси финалига қадар етиб борган. “Бетис” ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида 21 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Мануэль Пеллегрини мураббийлик фаолияти давомида “Ривер Плейт”, “Вильярреал”, “Малага”, “Реал Мадрид” ва “Манчестер Сити” каби клубларда ишлаган. Айнан “Манчестер Сити”да у 2013-2014 йилги мавсумда Премьер-лига ва икки бор Англия Лигаси кубогини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Мануэль Пеллегрини Испания Ла Лигасининг 7-турдан ўрин олган “Бетис” ва “Осасуна” баҳсидан сўнг клуб тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган мураббийга айланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

бош мураббий Мануэль Пеллегрини “Бетис”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг