Бетербиев Биволга қарши реванш жангига рози бўлди
Спорт
−
17 Октябрь
2167Ярим оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони, россиялик Артур Бетербиев Дмитрий Бивол билан реванш жанги ўтказлишига рози. Бу ҳақда Бетербиев “Ushataika” YouTube каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Яхши тайёргарлик кўрдик, ким яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлса, ўша ғалаба қозонди. Агар ташкилотчиларга қизиқ бўлса, Бивол билан реванш ўтказишга қарши эмасман. Лекин жанг ўтказилганига бир неча куни бўлди, ҳали реванш ҳақида бош қотиришга бироз эрта, аммо биз ҳали яна жанг қиламиз”, дейди Бетербиев.
Қайд этиш жоиз, 13 октябрга ўтар кечаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтган бокс оқшомининг асосий жангида Бетербиев Биволни ҳакамларнинг қарори билан мағлуб этиб, ўз вазнида мутлақ жаҳон чемпионига айланиб, барча камарларни бирлаштирди.
Маълумот учун, 25 йилдан буён Бетербиев қилган ишни ҳеч қайси боксчи уддалай олмай келаётганди. Охирги марта 1995 йилда Рой Жонс ярим оғир вазнда барча камарларни қўлга киритишни уддалаган.
LiveБарчаси