“Беш” баҳо олган ўқувчиларга пул тўланиши мумкин
Олам
−
10 Апрель 2023
21829Россия Давлат Думасида аъло баҳо олган ўқувчиларга пул тўлаш таклиф қилинди. Бу ҳақда "Lenta.ru" хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ташаббус "Янги одамлар" партияси депутати Анна Скрозникова томонидан берилган. У "беш" баҳо олган ўқувчиларга тўлов тўлаш тўғрисидаги мурожаатини Россия Бош вазири Михаил Мишустинга юборган. Депутат ўқув самардорлигини ошириш учун аъло баҳога ўқиган ўқувчиларни моддий рағбатлантириш кераклигини айтган. Скрозниковага кўра, юқори ўқув фаолиятига эга ўрта мактаб ўқувчиларига "Пушкин картаси"га маблағ ўтказиш орқали мукофотлаш тажрибасини ўтказиш зарур.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда эркак ёмон баҳо олган ўғлининг тирноғини суғириб, кафтини куйдирганди.
Нодиржон Мадаминов
LiveБарчаси