Берни: “Путин, бизнинг сайловларга аралашма!”

Олам

image

АҚШ президентлигига номзод, сенатор Вермонт Берни Сандерс оммавий ахборот воситалари орқали Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга АҚШ сайловларидан "узоқроқ юриш" ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда бугун, 22 февраль куни The Washington Post хабар қилди.

“Тўғрисини айтганда, Путин кимни президент бўлишини ҳоҳлаётгани менга қизиқ эмас. Менинг Путинга йўллаган мурожаатим жуда аниқ: АҚШ сайловларига аралашманг. Мен келажакда президент сифатида бунинг учун миннатдор бўламан" деди Сандерс.

Шунингдек, у 2016 йилги сайловларда ҳам Путиннинг қўли борлигини айтиб ўтди.

"2016 йилда Россия бизнинг мамлакатимизда бўлиниш юз бериши учун Интернет тарғиботидан фойдаланган. Мен буни 2020 йилда яна такрорлашларини биламан”, деди Сандерс.

Аввалроқ, ушбу номзод АҚШ Исроил-Фаластин можаросида Фаластин давлатини қўллаб-қувватлаши кераклигини айтиб ўтган эди.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг