Берлинда Меркель билан хайрлашиш маросими ўтказилди (видео)
Олам
−
03 Декабрь 2021
9344Берлинда, Германия Федератив Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳовлисида Ангела Меркелни ҳукумат раҳбари лавозимидан кузатишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Анъанага кўра, юқори мартабали сиёсатчи видолашув маросими учун бир нечта мусиқани танлаши мумкин. Меркель немис панк-рок қўшиқчиси Нина Хагеннинг “Сен рангли тасмани унутдинг” (Du hast den Farbfilm vergessen) қўшиғини танлади. Меркелнинг сўзларига кўра, бу қўшиқчининг ижоди “ёшлигидаги энг ёрқин воқеалардан бири” эди.
Ҳарбий оркестр, шунингдек, 1950-йилларнинг машҳур немис қўшиқчиси ва актрисаси Ҳилдегард Кнефнинг қўшиғини, шунингдек, черков композициясини ижро этди. Маросим давлат мадҳияси ижроси билан якунланди.
Маросимда ҳарбийлар қўлида машъала билан ҳарбий марш ҳам ўтказди.
Меркель яна бир неча кун канцлер вазифасини бажарувчи бўлиб қолади. Бундестаг унинг ўринбосари Олаф Шольцга овоз бергач, у кетади. Шу куни унинг идораси қасамёдга тайёрланади.
Маълумот ўрнида, ҳокимиятдан кетаётган Меркель 15 минг еврога яқин пенсия олиши кутилмоқда.
Меркель 2005 йилдан бери (тўрт муддат) Германия канцлери лавозимини эгаллаб келган, шунингдек, Христиан-Демократик Иттифоқига раислик қилган. У 2018 йилда кейинги муддат охирида лавозимидан кетишини эълон қилган. У навбатдаги сайловларга уч йил қолганида ёш сиёсатчилар масъулиятни ўз зиммасига олиши ва партияни тайёрлаши учун баёнот берган. Ҳукумат раҳбари Меркелнинг ваколат муддати тугаши ҳақидаги хабар 26 октябрь куни эълон қилинган. У янги Вазирлар Маҳкамаси шаклланмагунча канцлер лавозимида ишлайди.