Бердимуҳамедов Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади
Жамият
−
24 Июль
4219Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 июль куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Туркманистон миллий етакчиси Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
“Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Яқинда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларининг самарали якунлари мамнуният билан қайд этилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, товар айирбошлашни янада кўпайтириш, янги кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва маданий алмашинувни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 июль куни 67 ёшга тўлди.
LiveБарчаси