“Бепул нон тарқатарди”. Олмаотада ўзбекистонлик новвой ўлдирилди (видео)
3-саҳифа
−
15:50 6224 1 дақиқа
Жорий йилнинг 26 август куни Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Оқтош қишлоғидаги можаро пайтида Ўзбекистон фуқароси пичоқлаб ўлдирилди. Марҳум 35 ёшда бўлган, охирги беш йил давомида у новвойхонада ишлаб, нон сотган. Бу ҳақда “Ulysmedia” хабар берди.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, эркак қишлоқда ўзини жуда яхши томондан кўрсатган ва ҳеч ким билан можарога бормаган. У тез-тез одамларга ёрдам берган, жума кунлари эса бепул нон тарқатган.
Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум ва 56 ёшли эркак ўртасида оғзаки низо келиб чиқиб, у муштлашувга айланиб кетган. Тергов талқинига кўра, можаро пайтида гумонланувчи пичоқ чиқариб, эркакка ўлимга сабаб бўлувчи жароҳатлар етказган.
Олмаота вилояти полициясининг маълум қилишича, қотиллик факти бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тезкор-қидирув тадбирлари давомида 56 ёшли гумонланувчи аниқланиб, қўлга олинган. Ҳозирда у вақтинча сақлаш ҳибсхонасида. Полиция департаменти маълумотларига кўра, эркак ўз айбига иқрор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикасининг Қизилўрда вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.
Live
Барчаси