Бензема Европага қайтиши мумкин

Спорт

image

“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема таклиф этилган шартнома шартларидан норози бўлганлиги сабабли Саудия Арабистони клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Манбага кўра, 38 ёшли франциялик футболчи Европа футболига қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, у фаолиятини MLS клубларидан бирида давом эттириш эҳтимолини ҳам инкор этмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бензема ва клуб ўртасида янги шартнома бўйича юзага келган келишмовчиликлар сабабли  38 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатида “Ал-Фатеҳ”га қарши (2:2) учрашувда майдонга тушишдан бош тортгани ҳақида хабар берилган эди. 

Таъкидланишича, футболчи ва клуб ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган, бу эса унинг қатъий позиция эгаллашига олиб келган.

Маълумот учун, Карим Бензема 2023 йил ёзидан буён “Ал-Иттиҳод” сафида тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 21 та учрашувда иштирок этиб, 16 та гол муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.

“Transfermarkt” портали маълумотларига кўра, Бенземанинг ҳозирги бозор қиймати 6 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Карим Бензема MLS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг