Бензема Саудиядан кетмоқчи эмас
Спорт
−
24 Январь
3351“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема Саудия клубини тарк этиши ҳақидаги сўнгги хабарларга изоҳ берди.
“Оммавий ахборот воситалари ҳозирда нима билан эътибор тортишни билмайди. Саудияни тарк этмоқчилигим мутлақо ёлғон”, дейди Бензема.
Қайд этилишича, 36 ёшли футболчининг хоҳиши унинг ортиқча босимни ҳис қилгани билан боғлиқ. Бензема ўтган ёзда эркин агент сифатида “Ал-Иттиҳод”га ўтганди. Жорий мавсумда форвард барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, 15 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг Саудия клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг нархи 15 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Карим Бензема “Ал-Иттиҳод”ни тарк этмоқчилиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси