Бензема фаолиятини ватанида давом эттириши мумкин

Спорт

image

“Ал-Иттиҳод”нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема қишда ПСЖга ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Sports zone” хабар берди.

Манбага кўра, ушбу трансферга шахсан Париж президенти Носир Ал-Хелайфи қизиқмоқда. У 36 ёшли франциялик футболчини олти ойга ижарага олмоқчи. Бироқ, ПСЖ спорт директори Луиш Кампуш бу трансферга қарши.

Карим Бензема Саудия Арабистонидаги шароитлардан норози ва клубни тарк этмоқчи. Бундай қарорга сабаб сифатида ҳавонинг иссиқ ва намлиги, ўйинларга ташриф буюрувчиларнинг камлиги, майдондаги муаммолар, шунингдек, мухлисларнинг танқидлари кўрсатилмоқда.

Жорий мавсумда Карим Бензема барча турнирларда 20 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

Бенземанинг “Ал-Иттиҳод” билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. “Transfermarkt” интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 15 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Карим Бензема Ал-Иттиҳод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг