Бензема Олмалиққа, Неймар Наманганга келади. Роналду-чи?
Спорт
−
24 Август 2023
14419Бугун, 24 август куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг янги мавсумига қуръа ташланди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг тўрт жамоаси гуруҳ босқичидаги ўз рақибларини билиб олди.
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби “А” гуруҳидан жой олди. “Шерлар”га гуруҳ босқичида “Ал-Файҳа”, “Аҳал” ва “Ал-Аин” жамоалари рақиблик қиладиган бўлди. Қаршининг “Насаф” жамоаси эса плей-офф'га чиқиш учун “B” гуруҳида “Ал-Садд”, “Ал-Файсали” ва “Шаржа” клублари билан куч синашади. Олмалиқнинг ОКМК клуби “С” квартетида баҳсларга киришади. Миржалол Қосимов шогирдларига Бензема бошчилигидаги “Ал-Иттиҳод”, Эроннинг “Сепаҳон” ва Ироқнинг “Ал-Қува” жамоалари рақиблик қилади. Наманганнинг “Навбаҳор” клуби эса “D” квартетида мусобақадаги юришини бошлайди. Бабаян шогирдлари Неймар бошчилигидаги “Ал-Ҳилол”, шунингдек, “Насажи Мозандарон” ва “Мумбай Сити” клублари билан куч синашади.
Криштиану Роналду тўп тепадиган “Ал-Наср” эса “E” гуруҳидан ўрин эгаллади. Қуръа ҳеч қайси ўзбек клубини “E” гуруҳига туширмади. “Ал-Наср” кейинги босқичга чиқиш учун “Персополис”, “Ал-Дуҳаил” ва “Истиқлол” клублари билан баҳс олиб боради.
LiveБарчаси