Бензема фаолиятини якунлагач, мураббий бўлиши мумкин

Спорт

image

Франция терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клубининг ҳужумчиси Карим Бензема фаолиятини якунлагач, мураббий бўлиши мумкинлигини тан олган. Бу ҳақда у “Foot Mercato” нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

“Мураббий бўлиш ёки бўлмаслигимни билмайман. Олдинда ўйлаб кўриш учун анча вақт бор. Ҳар ҳолда, мен футболни жуда яхши кўраман. Шунинг учун нафақага чиққанимда, балки мураббий бўлишга интиларман”, деган 34 ёшли “Реал” ҳужумчиси.

Аввалроқ, Карим Бензема “Sportskeeda” нашри талқинига кўра, 2022 йил учун “Олтин тўп”га биринчи рақамли даъвогар сифатида эътироф этилган. Будан олдин, Англиянинг “Goal” нашри ҳам франциялик ҳужумчини мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод сифатида  кўрсатган эди.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Карим Бензема “Реал Мадрид” сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол урди ва 15 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали 34 ёшли ҳужумчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.  Бензема Франциянинг “Олимпик Лион” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У “лос бланкос” сафига 2009 йили 35 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бензема

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг