Беллингем “Реал”да супер натижа қайд этмоқда

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Ла Лиганинг 21-туридан ўрин олган “Альмерия”га қарши ўйинда (3:2) битта гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

20 ёшли англиялик ўйиннинг 57-дақиқасида пенальтини голга айлантириб, ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. 90+9-дақиқада Жуд Дани Карвахалга ажойиб имконият тақдим этиб, ғалабага ҳисса қўшди.

Бу ярим ҳимоячининг мадридликлар сафида 26 ўйинда киритган 18-гол ва 8-голли узатмаси бўлди. Шу тариқа, инглиз футболчиси Мадрид клуби учун ҳар бир ўйинда ўртача битта самарали ҳаракат қилди.

Ўз номига 14 та гол ёздирган Беллингем ҳозирда Ла Лига тўпурарлари пойгасида худди шунча гол урган “Жирона” ҳужумчиси Артем Довбик билан бирга пешқадамлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Жуд Беллингем Дани Карвахал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made