Белгородда қулаган самолётда асирдаги украиналиклар бўлгани айтилмоқда
Олам
−
24 Январь 2024 9830 1 дақиқа
Россия Мудофаа вазирлиги бортида Ил-76 самолётининг Белгородда қулашида Украинани айблади. Бу ҳақда бугун, 24 январь куни вазирликнинг Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Игорь Конашенков баёнот берди.
Унинг айтишича, Украина кучлари соат 11:15 да Чкаловский-Белгород аэродроми йўналиши бўйича Украина ҳарбийларини алмашиш учун олиб кетаётган Россия ҳарбий-транспорт самолётини уриб туширган.
“Самолёт Украина қуролли кучлари томонидан Харьков вилоятининг Липций туманидан зенит-ракета тизими ёрдамида йўқ қилинган. Россия Аэрокосмик кучларининг радар ускуналари иккита Украина ракетаси учирилганини кузатди”, дейди Конашенков.
Қайд этилишича, самолёт бортида олти нафар экипаж аъзоси, 65 нафар украиналик ҳарбий хизматчи ва уларга ҳамроҳлик қилаётган уч нафар россиялик ҳарбий хизматчи бўлган. Самолёт экипажи ва барча йўловчилари ҳалок бўлган.
“Украина раҳбарияти бугунги кунда Украина ҳарбий хизматчилари алмашиш учун Белгород аэродромига ҳарбий-транспорт самолётларида олиб кетилишини жуда яхши биларди. Олдин эришилган келишувга кўра, бу воқеа куннинг иккинчи ярмида Россия-Украина чегарасидаги Колотиловка ўтказиш пунктида бўлиб ўтиши керак эди”, дейди Россия Мудофа вазирлиги воизи.
Конашенков Украинани Россияга айб тиркаш мақсадида ўз ҳарбийларини йўқ қилишда айблади.
Бироқ расмий Киев ҳозирча бу айбловларга жавоб бермади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь