Беларуслик дипломат отиб кетилди
Олам
−
25 Июль 2019
5112Кеча, 24 июль куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида эркак мамлакатдаги Беларусь Элчихонасининг маъмурий масалалар бўйича котиб ўринбосари Александр Поганшевни отиб кетди. Бу ҳақда “Hurriyet” нашри хабар берди.
Эркак дипломатга икки марта ўқ узган ва у оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Маълумотларга кўра, жиноятни Поганшевнинг қўшниси, нафақадаги ҳарбий амалга оширган. Воқеадан сўнг у ўз жонига қасд қилган.
Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги дипломатнинг жонига психикаси издан чиққан киши қасд қилганини билдирди.
Маълумот учун, 2016 йилнинг 19 декабрида Анқарада Туркиядаги Россия элчиси Андрей Карлов отиб кетилганди. Унга полиция ходими ҳужум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь