Беларусга қарши тажовуз бўлса, иккиланмай ядро қуролидан фойдаланамиз – Лукашенко 

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россия мамлакатга тактик ядро қуролини жойлаштиришга интилмаганини, бу Минскнинг талаби эканини айтди. Шунингдек, Лукашенко Беларусга қарши тажовуз содир бўлса, ядро қуролидан иккиланмай фойдалана олишини билдирди. Бу ҳақда BELTA ахборот агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, Александр Лукашенко бугун, 13 июнь куни Минск вилоятига иш сафари чоғида Беларусь ҳудудидан ядро қуролини қўллаш мумкин бўлган шарт-шароитларни айтиб ўтган.

“Бу менинг талабим эди. Буни менга мажбурлаган Россия эмас. Нега? Чунки, ҳаммангиз айтганингиздек, дунёда ҳеч ким ядровий давлат билан курашмаган. Ва мен уларнинг биз билан жанг қилишини хоҳламайман. Шундай таҳдид борми? Бор. Мен бу таҳдиднинг олдини олишим керак”, деб тушунтирди Президент.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 март куни Россия Президенти Владимир Путин беларуслик мавқедоши Александр Лукашенконинг илтимосига кўра, Россиянинг тактик ядро қуроллари Беларусга жойлаштирилишини маълум қилганди. Россия давлати раҳбарининг сўзларига кўра, 1 июлда Беларусь ҳудудида тактик ядровий қуролларни сақлаш омбори қурилишини якунлаш режалаштирилган. Москва Минскка ядровий қурол ташувчиси бўлиши мумкин бўлган “Искандер” ракета тизимини аллақачон топширган ва Беларусь самолётларини махсус ўқ-дорилардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун қайта жиҳозлашда ёрдам берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Минск Беларусь ядро қуроли Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг