Беларусда терроризмга қарши операция режими жорий этилди

Олам

image

Беларусда баъзи қўшни давлатлар томонидан эҳтимолий провокациялар ҳақида хабарлар пайдо бўлгандан сўнг, аксилтеррор операцияси режими жорий этилди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Владимир Макей “Известия” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Бугун, афсуски, дунё шу қадар олдиндан айтиб бўлмайдиган бўлиб қолдики, биз ҳеч кимга ишонолмаймиз. Шунинг учун биз ўз хавфсизлигимиз ҳақида қайғуришимиз, Беларусь Президенти айтганидек, халқимизни ҳимоя қилишимиз ва босқинчиларнинг оёғи еримизнинг бир метрига ҳам қадам босмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керак”, дейди Макей.

Вазирнинг таъкидлашича, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко ҳуқуқ-тартибот идоралари билан бир неча учрашувлар ўтказган.

“Антитеррор операцияси режими жорий этилди. Дарҳақиқат, баъзи қўшни давлатлар Беларусь ҳудудининг айрим қисмларини эгаллаб олиш билан боғлиқ провокацияларни режалаштираётгани ҳақида маълумотлар бор эди”, дейди ТИВ раҳбари.

Макейнинг сўзларига кўра, бундай вазиятда бирорта ҳам сигнал жавобсиз қолмаслиги керак. Унинг қайд этишича, республика Қуролли Кучлари, ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ва махсус хизматлар “қўшни давлатлар томонидан юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай провокацияни қайтаришга қодир”.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Лукашенко Россия Президенти Владимир Путин билан "Иттифоқ давлатининг ғарбий чегараларида вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан" қўшма минтақавий қўшинлар гуруҳини жойлаштириш бўйича келишиб олганини маълум қилди. У, шунингдек, Украина Беларусь ҳудудига зарба беришни режалаштираётганини иддао қилди. Киев бу айбловни мутлақо рад этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг