Беларусь Украинага уруш очадими?

Олам

image

Беларусь қўшни давлатлар билан урушга кирмайди ва улар томонидан нотўғри қадамлар бўлмаса, бундай қилмайди. Бу ҳақда бугун, 10 октябрь куни республика Мудофаа вазири Виктор Хренин маълум қилди. 

“Биз украиналиклар у ёқда турсин, литваликлар, поляклар билан ҳам жанг қилишни хоҳламаймиз. Агар хоҳламаса ва нотўғри қадамлар қўймаса, уруш бўлмайди”, дейди Мудофаа вазирлиги бошлиғи. 

У Украинани Беларусь томонини ғазаблантирмасликка ва Минскдан кутилаётган ҳужум ҳақида маълумот тарқатмасликка чақирди. 

“Биз бугун украин қўшниларимиз Беларусь Республикаси Қуролли кучлари томонидан тажовузкор ҳаракатлар содир этилиши мумкинлигидан хавотирда эканликларини қайд этдик. Гап биз томонимиздан режалаштирилган ҳужум ҳақида давом этаётган маълумотлар ҳақида кетмоқда. Бунга жавобимиз бир хил эди ва шундай бўлиб қолади: бизни ғазаблантирманг – биз сиз билан жанг қилмоқчи эмасмиз”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Беларусь қўшма минтақавий қўшинлар гуруҳини жойлаштиришга келишиб олди. Мамлакат фуқароси Александр Лукашенко Украинанинг Беларусга қарши фронт очиши ҳарбий нуқтаи назардан ақлдан озиш эканини, аммо жараён бошланганини иддао қилган. Шунингдек, у икки давлатнинг қўшма минтақавий гуруҳи қаерга ва нима учун жойлаштирилишига ойдинлик киритмаган.

Аввалроқ Украинанинг Беларусдаги элчиси дабдурустдан Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга расмий Киев унга қарши урушга тайёрланаётгани ҳақида нота топширилганди. Аммо бунга ҳеч қандай асос келтирилмаган. Украина ТИВ эса бу ҳаракатга муносабат билдириб, бундай иддао ҳеч қандай асосга эга эмаслиги ва ёлғонлигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг