Беларусда сиёсий маҳбус ноаниқ шароитда вафот этди
Олам
−
11 Июль 2023
7353Бугун, 11 июль куни Белорусда сиёсий маҳбус, таниқли рассом Алесь Пушкин реанимацияда вафот этди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Facebook'да хабар қолдирди.
Сиёсий маҳбуснинг ўлими у жазони ўтаётган Гроднодаги 1-сонли қамоқхона томонидан ҳам тасдиқланган.
Рассом 2021 йил 30 мартда ҳибсга олинган, бир йилдан сўнг “нацизм тарғиботи”, шунингдек, “нафрат қўзғатиш” ва “давлат рамзларини таҳқирлаш” айби билан беш йилга қаттиқ режимдаги колонияга ҳукм қилинган. Мамлакат Бош прокуратураси рассомнинг Гроднодаги кўргазмасида урушдан кейинги Беларусь антисовет ҳаракати етакчиси Евгений Жихарь портретининг мавжудлигини нацизм, деб ҳисоблаган.
Прокуратурадаги жараён ёпиқ эшиклар ортида ўтган, бироқ маълум бўлишича, учрашувларнинг бирида рассом норозилик белгиси сифатида қорнини шикастлаб қўйган.
Маълумот учун, Алесь Пушкиннинг ижодий иши ҳар доим ҳайратланарли ва сиёсий аҳамиятга эга бўлган. Унинг кўплаб бадиий чиқишлари Беларусь тарихига кирган, масалан, афсонавий "Президент учун ўғитлар" (1999) асарида Алесь Александр Лукашенкога гўнг билан ғилдиракли аравани "тутдириб", уни бевосита қароргоҳга етказиб берган. Ўшанда рассом икки йиллик синов муддатига ҳукм қилинди.
Алесь Пушкин реставратор сифатида ҳам ишлаган ва черковларда расмлар чизган. Масалан, у Бобр қишлоғидаги авлиё Николай Чудотворец черковида қиёматни тасвирлайдиган фрескада гуноҳкорлар орасида Александр Лукашенко ва Метрополитан Филаретни чизган. Кейинчалик фреска бўялган, 2011 йилда эса черков ёниб кетган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь