Беларусда НЕХТА асосчилари террорчилар деб эълон қилинди

Олам

image

Беларусь Давлат Хавфсизлик Қўмитаси НЕХТА Telegram канали асосчиси Степан Путило ва унинг собиқ бош муҳаррири Роман Протасевични террористик фаолиятга алоқадор ташкилотлар ва шахслар рўйхатига қўшди. Бу ҳақда Беларусь ДХҚ сайтида хабар берилди.

Давлат Хавфсизлик Қўмитасининг террористик фаолиятга алоқадор ташкилотлар ва шахслар рўйхатига киритилган жами 726 та шахсларнинг фақат икки нафари Беларусь фуқароси. Улар Польшада яшаётган НЕХТАга алоқадор Степан ва Роман.

Роман Протасевич ўзининг Беларусь ДХҚ томонидан террорчилар рўйхатига киритилишига Twitter саҳифасида кинояли муносабат билдиришга ҳам улгурди.

“Мени расман террорчи деб тан олишибди. Ҳа, бу ҳазил эмас. Беларусь ДХҚ мени террорчилар рўйхатига киритди. Энди менинг исмим ИШИД аъзолари билан битта рўйхатда... Режимнинг бутун фаолияти давомида Лукашенконинг бирон бир рақиби бундай эътирофга сазовор бўлмаган!”, деб ёзади НЕХТА Telegram каналининг собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич. 

 

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги Польшанинг Муваққат ишлар вакилига НЕХТА Telegram канали асосчиси Степан Путило ва унинг собиқ бош муҳаррири Роман Протасевични Беларусга топшириш талаби қўйилган нотани берган эди

Польша Европарламент томонидан Сахаров номидаги “Эркин фикр учун” мукофотининг совриндори деб эълон қилинган Степан Путилони Беларусга топшириши амримаҳол. 

Гап шундаки, жорий йилнинг 9 август куни бўлиб ўтган Беларусь Президентлик сайловларида Александр Лукашенко ғалабасига қарши бошланган намойишларни 1,7 миллионлик аудиторияга эга НЕХТА Telegram канали ёритиб, Минскда кучишлатар тузилмалар томонидан намойишчиларга қилинаётган муносабат ва кўлланилаётган куроллар ҳақида дунё ҳамжамиятига хабар бериб келяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Лукошенко НЕХТА

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг