Беларусда аҳоли яна Лукашенконинг ваколатларини кенгайтиришга овоз берди
Олам
−
28 Февраль 2022
5079Беларусь Марказий сайлов комиссияси Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Таъкидланишича, сайловчиларнинг асосий қисми Конституцияни ёқлаб овоз берган.
“Иштирокчилар умумий сонининг 65,16 фоизи (4 миллион 440 минг 813 нафар) мамлакат асосий қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш учун овоз берган, 10,07 фоизи (686 165 нафар) қарши овоз берди”, дейди Марказий сайлов комиссияси раиси Игор Карпенко.
Сайлов бюллетенида фақат битта савол бор: "Сиз Беларусь Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчаларни қабул қиласизми?" Иккита жавоб бор: йўқ ва ҳа. Айрим ўзгаришларни ёқлаб ёки қарши овоз бериш мумкин эмас эди. 2004 йилдан бери биринчи марта бюллетенлар фақат рус тилида чоп этилган.
Маълум қилинишича, чет элда яшовчи беларуслар референдумда овоз бера олмаган, улар учун сайлов участкалари очилмаган.
Референдумда қабул қилинган қарор қонуний кучга эга бўлиб, расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач, кучга киради.
Янги ҳужжатда 83 та модда ўзгартирилган ва тўлдирилган. “Халқ ҳокимиятининг олий вакиллик органи" сифатида Бутун Беларусь Халқ Ассамблеясига бағишланган 11 та янги модда ва битта янги боб, унинг мақоми ва ваколатлари пайдо бўлди.
Бу Александр Лукашенко ташаббуси билан ўтказилаётган тўртинчи референдумдир. Олдинги барча – 1995, 1996 ва 2004 йиллардаги референдумлар президент ваколатларининг кенгайиши ва мустаҳкамланишига олиб келди, овоз бериш ва натижалар Беларусь жамоатчилиги ва халқаро кузатувчилар томонидан тан олинмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь