Беларусда референдум ва режимга қарши чиққан 800 киши ҳибсга олинди
Олам
−
28 Февраль 2022
3491Аввал хабар берганимиздек, кеча, 27 февраль куни Беларусда референдум бўлиб ўтди. Шу куни 800 га яқин одам турли хил кўринишда жамоат тартибини бузгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Беларусь Ички ишлар вазирлигининг Telegram’даги хабарида айтилади.
“Мамлакат бўйича турли хил жамоат тартибини бузган 800 га яқин шахс қўлга олинди. Айни пайтда уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида аудиторлик текшируви ўтказилмоқда. Улардан баъзилари илгари ҳам худди шундай жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган”, дейилади ИИВ расмий ахборотида.
Қайд этилишича, фуқароларни жамоат тартибини қўпол равишда бузувчи ҳаракатларга чақириш, рухсат этилмаган оммавий ҳаракатларни ташкил этиш ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳодисага алоқадор шахслар аниқланиб, қўлга олинган.
Бундан ташқари, ноқонуний овозли сигналлар билан боғлиқ фактлар бўйича материаллар расмийлаштирилиб, бундай ҳайдовчиларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Эслатамиз, мазкур ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан бирга жарима солишга сабаб бўлади”, дейилади ИИВ ахборотида.
Беларусь Марказий сайлов комиссияси Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Таъкидланишича, сайловчиларнинг асосий қисми Конституцияни ёқлаб овоз берган.
“Иштирокчилар умумий сонининг 65,16 фоизи (4 миллион 440 минг 813 нафар) мамлакат асосий қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш учун овоз берган, 10,07 фоизи (686 165 нафар) қарши овоз берди”, дейди Марказий сайлов комиссияси раиси Игорь Карпенко.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь