Беларусь ягона валюта муомаласини йўлга қўйиш таклифи билан чиқди
Олам
−
02 Апрель 2020
7504Беларусь Президенти Aлександр Лукашенко собиқ иттифоқ давлатлари ҳудудида ягона валюта муомаласини киритишни таклиф қилди. Фақат у нейтрал бўлиши лозим. Давлат раҳбари бу ҳақдаги фикрларини БелТА ахборот агентлиги келтирмоқда.
"Бизда Россия билан иттифоқ давлат тузиш тўғрисида келишув бор. Ушбу шартноманинг бир дона бандини ҳам рад этмаймиз. Бугунги кунда муҳокама қилинаётган энг жиддий қоидаларни ҳам қабул қиламиз. Aйтайлик, битта валюта. Биз ягона валютага қарши эмасмиз, фақат у нейтрал валюта бўлиши керак. Россия рубли ҳам, Беларусь рубли ҳам эмас”, деди Лукашенко.
Президент ушбу валютанинг эмиссия маркази қаерда бўлиши мумкинлиги ҳақида аввал ҳам гапириб ўтганини эсга солди. “Қаердалиги ҳам майли, уни ким бошқаради?”, деб таъкидлади у. Лукашенконинг сўзларига кўра, собиқ иттифоқ парчаланганидан кейинги дастлабки йилларда беларуслар "рубль зонасидан шунчаки чиқариб юборилган".
"Шундан сўнг биз совет рублида қолиб кетдик. Улар (Россия Федерацияси) рус рублини киритишди, биз шундан сўнг ўз пулимизни “чиздик”. Мен буни такрорлашни хоҳламайман. Бу – биринчидан. Иккинчидан, бизнинг суверенитетимиз қаерда қолади?", дея таъкидлади Беларусь раҳбари.
LiveБарчаси