Беларусь Россияга ёрдамни кучайтирса, АҚШ аяб ўтирмаслиги айтилди
Жамият
−
20 Декабрь 2022
6390Агар Минск Украинадаги можарода Россияга ёрдамни кучайтирса, АҚШ Беларусга қарши янги санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда бугун, 19 декабрь куни бўлиб ўтган брифингда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс маълум қилди.
“Биз Беларуснинг Украинадаги [Россияга] қўшимча ёрдам берадими ёки йўқ, буни диққат билан кузатиб борамиз ва жуда яқиндан кузатишда давом этамиз. Агар буни кўрсак, қўшимча чора-тадбирларни киритиш орқали мутаносиб жавоб берамиз”, дейди у.
Давлат департаменти расмийсига кўра, АҚШ Россиянинг босқинчилик урушида Беларуснинг роли юзасидан Украина билан алоқани давом эттиради.
Бундан ташқари, Прайс Россия ҳукмдори Владимир Путиннинг Россия “ҳеч қандай давлатни ўзига қўшиб олмайди” деган сўзларига изоҳ берди.
“Ажабланарлиси шундаки, бу гап ҳозир бошқа бир тинч қўшнисини мажбуран ўзига қўшиб олмоқчи бўлган давлат раҳбарининг оғзидан чиқди”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин Минскка борди. Унда Москва ва Минск қўшма машғулотлар ва бошқа тезкор ҳамда жанговар тайёргарлик тадбирларини ўтказиш амалиётини давом эттириши маълум қилинди.
LiveБарчаси