Бельгияда Россиянинг Украинадаги босқинига қарши намойиш бўлиб ўтди
Олам
−
26 Февраль 2023
4721Кеча, 25 февраль куни Бельгия пойтахти Брюсселда Россиянинг Украинадаги урушига қарши оммавий норозилик намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, оммавий митинг Украинанинг “Promote Ukraine” жамоат ташкилоти, Бельгиядаги украиналик аёллар иттифоқи ва Украина билан Европа бирдамлик тармоғининг Бельгиядаги қўмитаси томонидан ташкил этилган.
Намойиш ташкилотчиларига кўра, митингда 10 мингга яқин шахс қатнашган. “The Brussels Times” нашри эса 5000 га яқин киши қатнашганини маълум қилган.
Шу куни ёмғир ва дўл ёғишига қарамай, намойишчилар Брюсселнинг Европа квартали (у ерда Европа Комиссияси, Кенгаши ва Парламенти штаб-квартираси жойлашган) га тахминан уч километр йўл босиб ўтган.
Намойиш иштирокчиларининг кўпчилиги “Украина ғалаба қозонди – демократия ғалаба қозонди”, “Путинни тўхтатинг, урушни тўхтатинг” деган ёзувлар қайд этилган баннерларни кўтариб олган.
Шунингдек, улар Украина мадҳияси ва украин халқ қўшиқларини куйлаган.
"Босқин аллақачон ўн минглаб Украина фуқароларининг ҳаётига зомин бўлди. Украина халқи ҳар куни шафқатсизлик ва зўравонликка дуч келмоқда. Миллионлаб фуқаролар чет элга қочишга, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Бутун шаҳар ва қишлоқлар Россиянинг бомбардимонлари ва ҳаво ҳужумлари оқибатида вайроналарга айланган”, дейди “Promote Ukraine” асосчиси Марта Барандий.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь