Бельгияда поезд ва микроавтобус тўқнашди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Бельгия шимолидаги Фландрия ҳудудида жойлашган Буггенҳаут шаҳри яқинидаги темир йўл кесишмасида мактаб микроавтобуси поезд билан тўқнашиб кетиши оқибатида тўрт киши, жумладан, икки нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бельгия Транспорт вазири Жан-Люк Крюк маълум қилди.

Фалокат бугун, 26 май куни эрталаб соат 08:00 да содир бўлган. Микроавтобус Брюсселдан тахминан 22 километр шимолда жойлашган Буггенҳаут томон ҳаракатланаётган поезд билан тўқнашган.

Жан-Люк Крюкнинг маълум қилишича, қурбонлар орасида 12 ва 15 ёшли икки ўқувчи, 27 ёшли кузатувчи ҳамда 49 ёшли ҳайдовчи бор. Яна беш нафар бола оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, микроавтобус туширилган тўсиқ ва қизил огоҳлантирувчи чироқларга қарамасдан темир йўлдан ўтишга уринган. Поезд ҳайдовчиси фавқулодда тормозни ишга туширган, аммо тўқнашувнинг олдини олишга улгурмаган. Зарба кучли бўлгани сабабли микроавтобус йўл четидаги уй ҳовлисигача отилиб кетган. Воқеа жойидан олинган кадрларда ағдарилган оқ микроавтобус, тез ёрдам машиналари ва қутқарув вертолёти кўринган.

Поездда тахминан 100 йўловчи бўлган, уларнинг ҳеч бири жабрланмаган. Фақат бир йўловчи кучли руҳий шок ҳолатига тушган. Барча йўловчилар кейинчалик маҳаллий ёнғин хизмати биносига эвакуация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Угандада йўлда кетаётган микроавтобус фил билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд микроавтобус Бельгия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг