Бельгия маймун чечаги учун биринчи бўлиб карантин жорий қилди
Олам
−
23 Май 2022
8885Бельгия дунёда биринчи бўлиб маймун чечаги билан касалланганлар учун 21 кунлик мажбурий карантин жорий қилди. Бельгияда қайд этилган барча ҳолатлар Антверпен шаҳридаги фестиваль билан боғлиқ.
Маймун чечаги вируси жорий йилнинг апрель ва май ойларида Ғарбий Европанинг бир қанча мамлакатларида, шунингдек, бошқа қитъаларда тарқалди. Сўнгги кунларда у Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Португалия, Франция, Швейцария ва Швецияда, шунингдек, АҚШ, Канада ва Австралияда аниқланган.
Ҳозирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган 92 ҳолат ва 28 шубҳали ҳолат мавжуд.
Маймун чечаги ҳақида нима маълум?
Маймун чечагининг дастлабки белгиларига иситма, бош оғриғи ва мушак оғриғи, шишган лимфа тугунлари, титроқ ва озғинлик киради. Касал бўлганларда кўпинча юзда бошланиб, кейин тананинг бошқа қисмларига, жумладан қўллар, оёқлар ва жинсий аъзоларга тарқаладиган тошма пайдо бўлиши мумкин. Маймун чечаги ҳайвонларнинг чақиши, ифлосланган буюмлар ёки касал одам билан яқин алоқа қилиш орқали юқиши мумкин.
Вирусга қарши дорилар йўқ.
Инфекцияланган одамларнинг аксарияти бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади. Бироқ, биринчи марта 1970 йилда кашф этилган маймун чечагининг энг ҳалокатли штаммлари касал бўлганларнинг 10 фоизини ўлдириши мумкин.
Сўнгги кунларда АҚШда ҳам маймун чечаги билан касалланиш ҳолатлари аниқланган. Шу муносабат билан АҚШ ҳукумати чечакка қарши 13 миллион вакцина сотиб олишга буйруқ берган.
LiveБарчаси