Бельгия қўшимча вақтда Сенегални мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди

Спорт

image

Бугун, 2 июль куни Бельгия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Сенегални қўшимча вақтда 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Натижада белгияликлар нимчорак финал босқичига йўл олди.

Учрашув АҚШнинг Сиэтл шаҳрида бўлиб ўтди. Дастлаб Сенегал Ҳабиб Диарра (24) ва Исмоила Саррнинг (51)  голлари эвазига ҳисобда олдинда бораётганди. Бироқ, Бельгия сафида Ромелу Лукаку 86-дақиқада, Юри Тилеманс эса 89 ва 120+5-дақиқаларда (пенальтидан) гол уриб, африкаликларни турнирдан чиқариб юборди. 

Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Шу тариқа, бельгияликлар 1/8 финалда АҚШ ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасидаги учрашув ғолибига қарши майдонга тушадидиган бўлди. Ушбу баҳс жорий йилнинг 7 июль куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилмоқда. Мусобақа жорий йилнинг 19 июль кунига қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг