Бектемирдаги 105-сайлов участкасидаги ҳолат бўйича жиноий иш очилди
Жамият
−
27 Декабрь 2019
6516Аввалроқ, Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги 105-сайлов участкасида ўтказилган сайлов натижалари бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура 105-сайлов участкасидаги ҳолат бўйича текширувларини якунлади ва натижаларни эълон қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 декабрь куни Бектемир туманидаги 105-сонли сайлов участкаси комиссия аъзолари сайлов вақтида кузатувчиларнинг хонадан чиқиб кетганлигидан фойдаланиб, сайлов қутисига бир нечта сайлов бюллетенларини ташлашган. Бундан ташқари, овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомада комиссия аъзоси ҳисобланган Р.Маҳкамовнинг имзосини сохталаштиришиб, Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 146-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси