Бектемирда аёл ўзини симёғочдан ташламоқчи бўлди
Жамият
−
18 Май 2021 6893 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16 май куни тахминан соат 12:00 да Бектемир тумани ИИО ФМБнинг навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, номаълум аёл юқори волтли электр узатувчи тармоқ устунига чиқиб, ўз ҳаётига суиқасд қилмоқчи бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Воқеа жойига шу заҳоти ички ишлар органлари ходимлари етиб келишган. Кўрилган чоралар натижасида аёлнинг ҳаёти асраб қолинган. Уни ерга тушириб, тиббиёт ходимлари назорати остида қилган ишининг сабаби ҳақида саволлар берилди.
Aниқланишича, аёл эри билан урушиб қолгани сабабли бу ишни қилганини маълум қилди. Эр-хотинлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь