Бектемир Мелиқўзиев “нигоҳлар жанги”да қатнашди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистон вақти билан 21 апрель тонгида профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев профбоксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Шу куни унга франциялик енгилмас Пьер Юбер Дибомбе рақиблик қилади.

20 апрелга ўтар кечаси иккала боксчи ҳам вазн ўлчаш ва face-to-face маросимларида иштирок этди. Икки спортчи керакли вазн меъёрларини бажарди ва энди улар Американинг Нью-Йорк шаҳри мезбонлик қиладиган профбокс турнирида ҳисоб-китоб қилиб олади.

Қайд этиш жоиз, мазкур жанг орқали 28 ёшли ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ўзига тегишли бўлган WBA Intercontinental камарини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Мелиқўзиев шу вақтга қадар профрингда 14 та жанг ўтказиб, баҳсларининг 13 тасида ғалаба қозонган, 1 та тўқнашувда имкониятни бой берган. Унинг ҳисобида 10 та нокаут мавжуд. Дибомбе эса умумий ҳисобда 23 марта рингга кўтарилиб, 22 та ғалаба қайд этган. У иштирокидаги 1 та жанг дуранг билан якунланган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Бектемир Мелиқўзиев Пьер Юбер Дибомбе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг