Бекободда 250 млн сўмлик қалбаки пулни муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида 250 млн сўмдан ортиқ қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахс Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди. 

Билдирилишича, ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Бекобод тумани ҳудудида тезкор тадбир амалга оширилган. 

Унда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи А.Р. исмли шахс ноқонуний тарзда қўлбола усулда тайёрланган 250 млн 800 минг сўм миқдоридаги 100 минг сўмлик қалбаки купюраларни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Зангиота туманида юк автомашинаси ҳайдовчиларига қалбаки АҚШ доллари берган фуқаро ушлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё қалбаки пул Бекобод ушланди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made