Зангиотада ҳайдовчиларга сохта пул берган шахс ушланди
3-саҳифа
−
10 Ноябрь 2023
6612Тошкент вилояти Зангиота туманида юк автомашинаси ҳайдовчиларига қалбаки АҚШ доллари берган фуқаро ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
"Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.А. Россия давлатидан ёғоч маҳсулотини олиб келиб берган юк автомашинаси ҳайдовчилари У.Д. ва С.Н.га хизмат ҳақи учун 14 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни берганлиги аниқланиб, ушбу қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган", дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 316 миллион сўм қалбаки пуллар ёқиб юборилганди.
LiveБарчаси