Сурхондарёда сохта 316 миллион сўм ёқиб юборилди
Жамият
−
18 Июль 2023
4533Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 316 миллион сўм қалбаки пуллар ёқиб юборилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро 50 минг сўмлик купюрадаги жами 316 миллион сўм пулни сохталаштирган. Аммо, айбланувчи уларни муомалага киритишга улгурмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта пул тайёрловчи шахс қўлга олинди. Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан ушбу пулларни йўқ қилиш белгиланди.
Пуллар белгиланган тартибда аҳоли яшаш манзилидан узоқдаги махсус чиқинди полигонида ёқиб юборилган.
LiveБарчаси
Шавкат Мирзиёев Саудияга етиб борди.
11 Ноябрь
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь