Бекабоддаги боғчада 11 бола овқатдан заҳарланди
Жамият
−
27 Сентябрь 2019
5049Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида жойлашган Мактабгача таълим ташкилотида 11 бола овқатдан заҳарланди. Воқеа бугун, 27 сентябрь куни содир бўлган.
Гап шундаки, соат 09:30 да Бекобод шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасининг тарбиячилари 2 нафар тарбияланувчи ўзини нохуш ҳис қилаётганини сезишган.
Зудлик билан болалар мутахассис шифокор кўригидан ўтказилган. Тиббий текширув давомида, уларга овқатдан заҳарланиш тўғрисидаги дастлабки ташхис куйилган.
Кўрилган чоралар натижасида, муассасанинг қолган барча тарбияланувчилари тиббий текширувдан ўтказилди. Текширув мобайнида яна 9 нафар болада овқатдан заҳарланиш эҳтимоли аниқланган. Айни пайтда улар шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Ҳозирги вақтда болаларнинг аҳволи қониқарли, вазият шифокорларнинг қатъий назорати остида.
Мазкур ҳолат буйича ички ишлар ва прокуратура идоралари томонидан тегишли теширув ишлари олиб борилмокда.
LiveБарчаси