Бедарак йўқолган эркак ишхонасида ўлик ҳолда топилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Бўка туманида бедарак йўқолгани айтилган одамнинг жасади топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Унинг билдиришича, бедарак йуқолган 1967 йилда туғилган эркакнинг жасади топилганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Марҳумнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. 

Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши таъминланиб, натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 1994 йилда туғилган эркак бекатда осилган ҳолда топилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг