Беҳзод Норматов Президент маслаҳатчиси бўлди
Жамият
−
14 май 6224 1 дақиқа
Беҳзод Раҳматуллаевич Норматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони имзоланди.
Маълумот учун, Беҳзод Норматов жорий йилнинг февралида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Нефть-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офиси шўба мудири лавозимига тайинланганди.
Норматов бунгача “Андижоннефт” АЖ бошқаруви раиси, Энергетика вазирлигининг Геология, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. Шунингдек, у Энергетика вазирининг ўринбосари ва Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси лавозимларида ҳам фаолият юритган.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр