Беҳзод Мусаев Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди
Жамият
−
13 Май 2020
12094Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Беҳзод Мусаев Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнит имзолади.
Ушбу ҳужжат билан Бош вазирга янги вазифалар юклатилди, унинг ўринбосарлари ўртасида ҳам вазифалар қайта тақсимланди.
Ижтимоий соҳанинг аҳамияти ортиб бораётгани боис Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди. Бу лавозимга шу кунгача Давлат солиқ қўмитаси раиси вазифасида ишлаб келган Беҳзод Мусаев тайинланди.
Мусаев Давлат солиқ қўмита раиси лавозимида 2018 йилнинг декабрь ойидан буён фаолият юритиб келаётган эди. У 2018 йилнинг мартидан раиснинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Маълумот ўрнида, Беҳзод Мусаев 1973 йилда Тошкентда туғилган.
LiveБарчаси