Байрутдаги портда нима портлагани маълум бўлди. Қурбонлар сони 70 дан ошди

Олам

image

Хабирингиз бор, кеча, 4 август куни Ливан пойтахти Байрутда порт ҳудудида вайронкор портлаш юз берди. Унинг кўлам шу қадар улкан эдики, гувоҳлар портлашни атом бомбасига қиёслади. Сейсмологлар эса портлаш 4,5 балл зилзила билан тенг кучда бўлганини айтди.

Портлашдан ҳозиргача 78 киши ҳалок бўлди, 4 мингдан ортиқ одам жароҳатланди. Ливан барча жабрланганларни даволай олмаслигини айтиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва қўшни давлатлардан ёрдам сўради.

Ливан Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, портда аммиакли селитра портлаган.

Al Mayadeen телеканали куч ишлатиш тизимидаги манбасига таяниб хабар беришича, "тўққиз йил аввал кемалардан биридан мусодара қилинган ҳамда қайта ишлаш ёки йўқ қилиш учун портдаги омборда сақланган портловчи моддалар портлаган.

Портлаш билан боғлиқ яна бир тахмин портда пиротехника воситалари портлаган. Аммо фожианинг кўлами ва вайронкорлигини ҳисобга олганда биргина пиротехника бундай фалокатга сабаб бўлиши имконсиздек кўриняпти.

Воқеалар ривожини кузатамиз.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Байрут

Баҳолаганлар

1478

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг