Байрамолди Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Бугун, 5 март куни Ўзбекистон бўйлаб очиқ, лекин нисбатан совуқ кун бўлади. Ҳаво ҳарорати 10-15° дан юқорига кўтарилмайди ва меъёрий қийматларга тенг бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Эртага, 6 март куни жануби-ғарбий ҳудудлардан булутли оқимлар чиқа бошлайди ва Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, мамақалдироқ кузатилиши мумкин, Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечга яқин бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Қолган худудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5° илиқни, кундузи 12-17° илиқни ташкил этади.

7 март куни кечаси ва эрталабки соатларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Поволжья ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши оқибатида, ҳаво ҳарорати пасайиб, кечаси 0-5° илиқни, кундузи 8-13° илиқни ташкил этади.

"Халқаро хотин-қизлар кунида доим ёмғир ёғади деган гаплар тарқалганига қарамасдан, бу йилнинг март ойи хотин-қизларимизни анча илиқ ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво билан ҳурсанд этади", дейилади Ўзгидромет хабарида.

8 март куни Республика бўйича кам булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади, кундузги соатларда ҳаво ҳарорати 14-17° илиқни ташкил этиб, бироз меъёрдан юқори бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида шу давр ичида қор кўчиш эҳтимоли сақланиб қолади, эҳтиёт бўлинг!


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

1218

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг