Байрам кунлари ҳам валюта айирбошлаш шохобчалари ишлайди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 18-22 март кунлари Ўзбекистонда аҳолига валюта операцияларини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида тижорат банкларининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, байрам кунларининг исталган вақтида чет эл валютасини айирбошлаш имконини берадиган “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ўрнатилган.

Бундан ташқари, жисмоний шахслар банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали банк карталаридан фойдаланиб, масофадан валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йининг 18, 19, 20 ҳамда 22 март кунлари Давлат хизматлари маркази ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлимларида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш имкони яратилиши айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг