Байденнинг вице-президентлик давридаги махфий ҳужжатлари топилди
Олам
−
10 Январь 2023
7083Жо Байденнинг вице-президентлик давридаги махфий ҳужжатлари АҚШ Президентининг Вашингтондаги таҳлил марказидан топилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, махфий ҳужжатлар Байденнинг шахсий адвокатлари томонидан аниқланган. Оқ уй маслаҳатчиси идораси ушбу ҳужжатлар топилган куни Миллий архивни хабардор қилган. АҚШ Бош прокурори Меррик Гарланд АҚШнинг Чикагодаги адвокатидан Миллий архивга топширилган махфий ҳужжатларни кўриб чиқишни сўраган.
10 га яқин мазкур ҳужжат Байденнинг Пенн Байден дипломатия ва глобал ҳамкорлик марказидаги офисидан топилган. Пенн Байден 2017 йил ўрталаридан 2020 йилги президентлик кампанияси бошланишига қадар вақти-вақти билан Байден фойдаланган ном ҳисобланади.
Вакиллар палатаси назорат қўмитасининг демократ вакили Жейми Раскин Байденнинг адвокатлари ҳужжатларни топгандан кейин зудлик билан тўғри чоралар кўрганини таъкидлаган.
Маълумот учун, Жо Байден 2009 йилдан 2017 йилгача мамлакатнинг собиқ Президенти Барак Обама даврида вице-президент бўлган.
Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден 2024 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловлари учун ўз кампаниясини бошлашга тайёрланаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси