Байденнинг Украина бўйича сиёсати Учинчи жаҳон урушига олиб келади – Трамп
Олам
−
21 Февраль 2023
7322АҚШ Президенти Жо Байден Украина бўйича сиёсати билан инсониятни учинчи жаҳон уруши сари ундаётган бўлиши мумкин. Бу фикрни бугун, 21 февраль куни Американинг собиқ раҳбари Дональд Трамп билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Агар сиз Байденнинг Украинага нисбатан қўйган қадамларини кузатиб, тушунсангиз, у тизимли равишда, эҳтимол онгсиз равишда бизни тез орада учинчи жаҳон урушига айланиши мумкин бўлган ҳолатга ундаётганини кўрасиз. Бу ақлдан озиш эмасми?” деб ёзган Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.
Шунингдек, у кеча, 20 февраль куни Флоридада бўлиб ўтган митингда агар Америка маъмурияти раҳбари лавозимига қайта сайланса, дарҳол Россия етакчиси Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилиб, имкон қадар тез Украина атрофидаги вазиятни ҳал қилиш учун учрашув ташкил қилишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 20 февраль куни Украинага кутилмаганда ташриф буюрган ва у ерда Украина Президенти Зеленский билан кўришган эди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси